четверг, 13 июня 2013 г.

Бойсун беклиги


 Бойсун беклиги тоғ минтақасидан иборат бўлиб, унинг марказий шаҳри Бойсун тоғ этагида жойлашган ва икки томони баланд тоғлар билан ўраб олинган. Бойсун шаҳри сўлим гўша ва у шимолишарқий томондан жанубиғарбга қараб йўналган қуйи тоғ текислигидаги маскандир. Агар кўҳна тарихга назар ташласак, мил. авв. I аср ва милодий I асрлар оралиғида ҳозирги Бойсун шаҳри ўрнвда Поикалон (Пойи калон) номли мустаҳкам қалъашаҳар бўлганлиги эътирофини топган. VI-XIII аср бошларида Бойсун ўрнида Чағониён шаҳарларидан бири Басанд мавжуд эди. Абу Исҳоқ Истахрийнинг «Китоб масолик ва алмамолик» («Мамлакатлар йўллари тўғрисида китоб»)ида ҳам ушбу маскан атамаси Басанд деб таърифланади. «Ҳудуд алолам»да «Басанд кўп сонли ва жанговар аҳоли яшайдиган мустаҳкам жойдир», деб қайд этилган. Басанд Чағониён марказидан Темир қопуқ орқали Самарқандга борадиган савдо йўли устида бўлиб, археологик манбаларга кўра, Басандда ҳаёт илк ўрта асрлардан мўғуллар истилосигача давом этган. Мўғуллар босқинидан вайрон бўлган шаҳар кейинроқ қайта тикланади ва Чиғатой улуси таркибига мансуб кўчманчи туркий қавмлар унга «Бойсун» деб ном берадилар.
«Бойсун» атамаси таркибида «бой» ва «син» бирикмалари бўлиб, улар манбаларда «улуғ тоғ» ёки «катта тоғ» маъноларини англатиши гапирилади. қадимий туркий қавмларда турли табиий нарсаларга сиғиниш билан бирга тоққа сиғиниш ҳам мавжуд бўлиб, тоғлар муқадДас саналган. Маҳаллий ривоятларга кўра, бу ерда қадимдан туркий қавмларнинг давлат кишилари яшаган бўяиб, «Бойсун» атамаси бойлар қишлоғи маъносини англатган. Бойсун ҳақида «Зафарнома» асарида тўхталиб ўтилган. XIX асрда Бойсун Сурхондарёдаги 3 та бекликдан бири бўлиб, унда бадавлат ўзбек аҳолиси яшаган. Катта тарихга эга бўлишига қарамасдан Бойсуннинг ўрта асрлардаги тарихи, XVII, XVIII, XIX асрлардаги фаолияти биз учун номаълум бўлиб қолган эди. Шарқшунос Н.А. Маевнинг ёзишича: «Бойсун энг қадимги шаҳарлардан бири бўлиб, қадимги шаҳар қоддиқпари, модций маданият манбалари вайрон қилиб ташланган, қимматбаҳо тарихий ашёлар бунга мисол бўлади».


Комментариев нет:

Отправить комментарий