четверг, 13 июня 2013 г.

Сурхон воҳаси Аҳамонийлари ва Искандар Зулқарнайн салтанати таркибида

Маълумки, қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ва географик чегаралари ҳақидаги масала XIX асрдан бошлаб муҳим илмий муаммо сифатида ўрганиб келинмоқда. 1877 йили австралиялик шарқшунос В.Томашек биринчилардан бўлиб Бақтра сатрап (ҳоким)лигининг Оксдан шимолга ёйилганлиги хақидаги ғояни илгари сурган эди. Бу ғояни археология маълумотларига асосланган М.М.Дьяконов ривожлантирди ва «Шимолий Бақтрия» тушунчасини илмий муомалага киритди. Шу даврдан бошлаб бу атама шимолдан Ҳисор тоғ тизмаси, ғарбдан Кўҳитанг тизмаси, жанубдан Амударё, шарқдан Помир тизмалари билан чегараланувч^ кенг географик ҳудудни англатадиган бўлди. Лекин бир қатор олимлар бу фикрга қўшилмайдилар. Улар ёзма манбаларга таянган ҳолда юқорида кўрсатилган ҳудуд Сўғдиёнага қарашли бўлган ва Бақтриянинг шимолий чегараси Амударё Окс орқали ўтган деб ҳисоблайдилар. Америкалик олим Р. Фрайнинг фикрига кўра, Бақтр шаҳри  кенг қамровли ўлканинг маданий маркази бўлиб, уни шимолдан, шарқцан ва жанубдан тоғлар ўраб турган. Унинг ерларини суғорувчи Амударё уни икки қисмга: жанубийСурхондарё вилояти, шимолийЖанубий Туркистон (Шимолий Афғонистон)га ажратиб турган.
Мутахассислар томонидан Шимолий Бақтрия ҳудудида жойлашганлиги тахмин қилинаётган Габаза ва Паретака вилоятларининг географик ўрни масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маълумки, Курций Руфнинг «Искандар тарихи» ва Аррианнинг (95 175) «Искандар юришлари» асарларидаги хабарларида Шимолий Бақтрия ва Сўғдиёнада жойлашган вилоятлар, қалъалар ва шаҳарлар хусусида қимматли маълумотлар мавжуд. Унинг маълумотларига кўра, Искандар юришларининг учинчи ойида қўшин билан қишлик қароргоҳидан чиққан ва Габаза вилояти сари юриш қилган.
Искандарнинг Марказий Осиё жанубий вилоятларига юришининг иккинчи босқичи мил. авв. 327 йилнинг баҳорида бошланган бўлиб, асосан «паретаклар мамлакати» орқали ўтганлиги айтилади. Ушбу вилоятнинг жойлашган ўрни хусусида олимлар турлича фикр билдирадилар. Масалан, В.Томашекиинг фикрига кўра, Паретака вилояти Бадахшон ҳудудида жойлашган ва у тоғли мамлакат бўлган. В.В.Григорьевнинг тахминича, Паретака атамаси «тоғли мамлакат» маъносини англатиб, у Сурхондарё, Сурхон ва Кофирниҳон воҳаларида, яъни Ҳисор ўлкасининг ўрта ва шимолий қисмида жойлашган. И.Маркварт Паретакани «дарё ювиб турувчи вилоят» деб атайди ва унинг ҳозирги Сурхондарё вилояти ва Тожикистон ҳудудида жойлашганини маълум қилади.
Бақтр давлати кенг бепоён ўлка бўлиб, жанубда Ҳиндиқуш (Парапамис), шимолда Сўғдиёна, ғарбда Марғиёнагача (Мурғоб воҳаси) бўлган ҳудудлардан иборат бўлган. Машҳур тарихий манба «Авесто»да бу ўлканинг беқиёс юрт эканлиги таърифланади ва Бахди (Бақтрия) байрокдари доимо баланд ҳилпираб турадиган, яъни шоншавкат ўлкаси сифатида тилга олинади. Бақтриянинг таркибий қисми бўлмиш ҳозирги Сурхон воҳаси ҳудуди Окснинг ўнг сохилида жойлашган ниҳоятда равнақ топган йирик шаҳарларға эга бўлиб, улар савдосотиқ ривожланган иқтисодийсиёсий ва маданий марказлар сифатида машҳур эди. Бақтрияни йирик сулолалар бошқаради, унинг сиёсий кучи чексиз, ҳарбий қудрати шу даражада даҳшатли эдики, ҳатто у йирик давлатларни ҳам қўрқувга солиб турган. Юнон тарихчиси Ктесийнинг ёзишича, Оссурия (Герадотнинг айтишича, эронийлар Сурияни шу номда юритишган) подшоси Нин Бақтрияга қарши 1 млн. 700 минг пиёда, 210 мингдан кўпроқ отлиқ аскар, 10 мингдан ортиқ жанғ аравалари билан бостириб келиб, бутун шаҳар ва қишлоқларни талаб, кўплаб олтинкумушлар ва қулларни олиб кетган. Муаррих Помпей Трог қадимги манбаларни кўздан кечирган ҳолда ёзишича, Ниннинг Бақгрияга кдлган босқинчшшк юриши даврида «... Бақгр подшоси Зардушт (Зароастр) бўлган» экан. Академик А. Асқаровнинг таъкидича: «Ктесий ҳикояларининг асо сида қандайдир тарихий ҳақиқат борлигига ишониш қийин эмас. Масалан, Бақтрия билан Оссурия ўртасида иқтисодий алоқалар бўлганига шубҳа йўқ, чунки Бақтриядан ўз даврида Оссурияга икки ўркачли туялар қатнаган, бу туяларда Бақтрия лазурати оқиб борган. Булар ҳақида Саргон II даври (мил. авв. VIII аср)га оид манбаларда хабарлар берилади».
А. Асқаров давом этиб ёзади: «Мил. авв. VIII-VII асрларда бир бутун йирик маданият маркази сифатида шаклланган юртлардан бири Бақтриядир. Унинг ҳудудини Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Жанубиғарбий Тожикистон ерлари, Шимолий Афтонистон (ва Шарқий Туркманистон Б.М.) ташкил этади. Бу юртда мил. авв.VIIIVII асрларда «қадимги Бақтрия подшолиги» ташкил топди. Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар шу юртда шаюшанди. Бу юрт зардуштийлик динининг илк маконидир. Унинг ҳукмдори Кави Виштаспа эса Заратуштра диний ислоҳотини биринчилар қаторида қабул қилиб, уни давлат дини деб эълон қилган».

Комментариев нет:

Отправить комментарий