четверг, 13 июня 2013 г.

ХVI-ХIХ АСРЛАРДА СУРХОН ВОХАСИ


 Амир Темур ворислари ўртасидаги ўзаро тожу тахт кураши, ички низоларнинг жидций кескинлашуви Темурийлар салтанатининг инқирозига сабаб бўлади. Бу эса темурийларга қарашли ерларнинг биринкетин даштиқипчоқлик Шайбонийхон томонидан истило қилинишига олиб келади. Муҳаммад Шайбонийхон 1499 йилдан бошлаб Мовароуннаҳр томон жиддий ҳаракат қила бошлайди. У дастлаб Мовароуннаҳрнинг марказий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро ва бошқаларни истило қилгач, ҳаракатини темурийларнинг жанубий ерлари томон давом эттиради. Темурийлар давлатининг бошқа ҳудудларида бўлгани сингари, бу ерларда ҳам маҳаллий ҳокимларнинг ўзаро бирбирларини қўллабқувватламаслиги, ишончсизликлари шайбонийларга қўл келади.

Шайбонийлар истилоси арафасида Термиз ва Чағониёнга қўшни бўлган Балхда Султон Ҳусайн ўғли Бадиуззамон ҳокимлик қилар эди. У Термиз шаҳрини шайбонийларга топширмасликка уриниб кўради. Худди шу даврда Ҳисор ва Бадахшон вилояти ҳокими Хусравшоҳ жуда кучли ва бой бўлган ўз вилоятининг кучига етарли баҳо бера олмайди. У темурий шаҳзодаларга ёрдам бериш ўрнига, улардан қўрқади. 20 минг аскар билан Бадиуззамон Хусравшоҳни Термизда узоқ кутади. Хусравшоҳ бу пайтда шайбонийлар келаётганини эшитиши билан ўз мулкини ташлаб қочади ва оқибатда ундан мадад кутиб турган Бадиуззамон Термиз шахрини тарк этиб, Балхга қайтишга мажбур бўлади.
Шайбонийхон 1504 йили Термиз ва Жайҳун ёқасидаги ерларни ўз қўл остига олади ва шаҳарга шайбонийлардан Саид Муҳаммад Султон ҳоким этиб тайинланади. Муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган Термизнинг қўлдан кетиши келажакда Амударёнинг нариги қирғоғидаги темурийларга қарашли ерларнинг истило қилинишига йўл очар эди. Ана шу тариқа бу орада 1505 йили Ҳисор ҳеч қандай қаршиликсиз Шайбонийхон томонидан эгаллаб олинади ва шундан сўнг Бағлон, қундуз, Бадахшонлар Маҳмуд Султон ҳамда Му~ ҳаммад Темур султонлар томонидан истило қилинади. Хусравшоҳга тобе бўлган мулклар Шайбонийхон қариндошларига тақсимланади ва Чағониён эса Махдий Султонга берилади.
Шайбонийхон вафотидан сўнг, 1511 йилнинг январь  1512 йилнинг февраль ойларида шайбоний султонлар Вахшдаги Пули Сангинда бобурийлар томонидан мағлубиятга учрайди. Бунинг натижасида Чағониён, Ҳисори Шодмон ва қабодиён бобурийлар қўл остига ўтади. Аммо орадан кўп вақт ўтмай, 1513 йилда бобурийлар лашкари шайбонийлар сулоласидан бўлмиш Убайдуллохон томонидан қувиб чиқарилади.
Балх ва Жайҳун дарёсининг ўнг соҳилидаги ерларга XVI асрнинг 20йилларида бобурийлар томонидан доимий равишда хавф солиб турилган. Пирмуҳаммаднинг амалга оширган ички ҳамда ташқи сиёсати туфайли XVI асрнинг 4060йилларида Термиз ва Чағониёнда маълум бир давр осойишталикка эришилган эди. Аммо Бухоро ва Балх ўртасидаги муҳим ҳарбий истеҳком бўлган Термиз шайбонийлар ва уларнинг Балхдаги гумашталари ўртасида тезтез юз берадиган жанжаллар туфайли ўзаро кураш майдонига айланган эди. Шайбонийлар салтанатининг йирик арбобларидан бири саналган Абдуллахон ҳам ҳокимиятни мустаҳкамлашда Термизнинг стратегик мавқеига алоҳида эътибор қаратади. Унинг 1572 йил майиюнь ойларида Термизни эгаллаш учун олиб борган кураши бунга мисол бўлади. Ҳофиз Танишнинг берган маълумотларига қараганда, Термиз ҳокими этиб Абдуллахоннинг амакиваччаси Махмуд Султон тайинланган эди.
Дарё қирғоғидаги кўҳна Термиз қалъаси ўзбеклар Ҳукмронлиги даврида ҳам мавжуд эди. Бу давр ҳақида Ҳофиз Таниш Бухорийнинг 1572 йили ёзилган йШарафномаи шоҳий» («Подшоҳни шарафловчи китоб») асарида Термизнинг топографик ўрни, шаҳардаги бинолар, осориатиқалари, халқнинг этник таркиби хусусида маълумотлар берилади. Ўша пайтда Термиз Абдулланинг душмани  Балх ҳукмдори Динмуҳаммадга бўйсунарди. Абдуллахон Термизни қамал қилишдан олдин Ҳаким атТермизий ва Абу Бакр Варроқ мозорларининг шайхларини ёнига чорлаб, уларни махсус совғалар билан сийлайди.
Термиз ва унинг атрофидаги ерлар XVII асрда ўзбекларнинг қўнғирот уруғи қўлига ўтади. Бу давр ҳақида балхлик йирик тарихчи Махмуд ибн Вали ўзининг «Бахр уласрор фи маноқиб алаҳёр» («Олижаноб кишилар ҳақида сирлар денгизи») асарида Термиз тўртинчи иқлимдан ва Мовароуннаҳрнинг йирик шаҳарларидан бири эканлигини, унинг мустаҳкам деворлари Жайҳун қирғоғида қад кўтарганлигини, дарвозаси ҳам дарё томонда эканлигини қайд этади. Муаллифнинг таъкидлашича, шаҳарда қишлоқ ва маҳаллалар қўп бўлган. Сурхондарёнинг шимолий қирғоғида жойлашган, асли номи Солиҳобод бўлиб, маҳаллий халқ тилида Салавот деб юритилган мавзе шаҳарнинг энг мухим манзилларидан ҳисобланган. Салавот XVII аср бошларида ҳам мавжуд бўлган Чингил ариқ (Жингил ариқ) қишлоғи билан ёнмаён жойлашган. Салавот ҳукмдорнинг қароргоҳи бўлган, унда бозор, мадраса ва жума масжиди ҳамда баланд миноралари алоҳида ҳолда ажралиб турган. Яна Маҳмуд ибн Валининг таъкидича, вилоятда боғ ва экинзорлар кам учрайди, ери қумлоқ бўлганлигидан иқлими иссиқдир, бу ерда ғалла ва қовун яхши етилади.
Ўз даври сиёсий майдонида йирик мавқе ва мақомга эга бўлган Абдуллахон 1584 йили Амударёнинг ўнг қирғоғидаги ерларни, жумладан, Термиз шаҳрини ўғли Абдулмўминга инъом этади. Бухоро тахтини 1601 йили эгаллаган жоний (аштархоний)лар Чағониён юртида ўз ҳукмронлигини ўрнатиб, унга шайбоний Жонибек Султон авлоди Муҳаммад Салим Султон ҳоким этиб тайинланади. Термиз ҳокими ва қалъа кутволи амир Одилбий жонийларга бўйсунмасликка ҳаракат қилиб, қаршилик қўрсатади. Боқи Муҳаммад 1602 йилнинг баҳорида Термиз ва Чағониёндаги қаршиликларни бостириб, бу ерларни Жонийлар давлатига тобе қилади. Хуллас, XVII асрдаги ўзаро урушжанжаллар Термизнинг қадимий ривожи ва машҳурлигига салбий таъсир кўрсата бошлайди. Шаҳар 16461647 йилларда ҳатто бобурийлар сулоласидан бўлмиш ҳинд шаҳзодаси Аврангзеб томонидан истило қилинади ва бошқарилади. Кейинчалик мусулмон ҳинд саркардаси Саодатхон томонидан Термиз қайта истило қилиниб, таланиб, вайрон этилади.
Аштархонийлар даврида ўзбек уруғларининг ўзаро рақобати натижасида марказнинг таъсири пасайиб боради, алалхусус, 1702 йили Убайдуллохон ҳукмронлиги даврида марказ билан маҳаллий ҳукмдорлар курашида Термиз ҳокими катта мавқега эга эди. қўнғирот уруғидан бўлган Шералихон ўзининг иттифоқчиларига таяниб Убайдуллохонга бўйсунмай қўяди. Шералихоннинг нияти шайбонийлар ва аштархонийлар давридаги ўзаро кураш исканжасида таназзулга юз тутган Термизни қайта тиклашга уриниб кўриш эди. Аммо бу уринишлар натижа бермагач, Шералихон ўз мулки доирасида қалъа қурдиради ва унга Шеробод номини беради. Аштархоний Убайдуллохон бўлса, Муҳаммад Раҳимбийнинг маслаҳати билан Термиз ҳокимлигига найман уруғидан бўлган Неъматулло тўқсабони тайинлайди. Шералихон бу орада Неъматуллонинг Термизга келишини кутмасдан Шеробод қалъасига кетиб қолади. Ана шу қўнғирот уруғининг умумий йиғилишида аниқ бир фикрга келиша олмаслик туфайли, бу қавм ахди иккига бўлинади: уларнинг бир қисми Шералихонни ёқлаб Шерободга кетишади, қолганлари ўз жойлари Термизда қолишади.
Термиз шаҳри ўз тарихининг энг қора кунларини бошидан кечираётганда воҳада янги марказ шакллана бошлайди. Кейинчалик Бухоро амирлигининг янги ҳудудий бирлиги  Шеробод беклиги ташкил қилинади. Худци шу даврда Чағониён (Будрач)нинг батамом тушкунликка юз тутиши оқибатида қизилсувнинг юқори Ҳавзасида янги шаҳар  Дехи нав (Деновянги қишлоқ)  шаклланади.
 Сурхон воҳасидаги сиёсий ҳаёт XVIII асрнинг биринчи ярмидан бошлаб манғитлар сулоласи билан боғлиқ ҳолда кечади. Бу давр тарихчиси Муҳаммад Вафо маълумотларига қараганда, манғитлар сулоласи асосчиси Муҳаммад Раҳимхон воҳага уч марта юриш қилган. Биринчи жанг Пашхурд қишлоғи атрофида юз беради, иккинчи юришда Муҳаммад Раҳимхон Шеробод қалъасини эгаллаб, 3 минг от, 500 туяга ортилган қимматбаҳо моллар ва 20 минг тилло тангани Бухорога олиб кетади. Сурхон сарҳадларига қилинган қуролли ҳаракатлар бу билан тўхтаб қолмайди, балки Раҳимхон бошчилигидаги қўшин  1757 йилнинг рамазон ойида учинчи маротаба бу юртга юриш қилади. Бу юриш Денов аҳолисининг хон зулмига қарши кўтарилган исёни туфайли содир бўлган эди. қўзғолон Раҳимхон бошчилигвдаги 40 минг кишилик қўшин билан шафқатсизларча бостирилади.
Манғитлар сулоласи ҳукмронлиги йилларида Сурхон воҳаси тўлиқ Бухоро амирлиги таркибига киради. Маълумки, Бухоро амирлиги таркибига Шарқий Бухоро ва ғарбий Помир туманлари кириб, қишлоқ хўжалигига асосланган аграр мамлакат эди. Аҳолисининг асосий машғулоти деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат бўлган улкан ҳудудга эга амирликнинг ишловга яроқли ерлари кам эди.
Бухоро амирлигида қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликнинг ривожланиши натижасида чорва маҳсулотларининг нархи ҳам унчалик юқори бўлмаган. Масалан, чорва моллари сотиладитан энг катга бозор Миршодига Бухоро амирлигининг турли жойларидан ва ЖанубиШарқий Тожикистондан моллар келтирилган. Миршоди мол бозорида Марказий Осиёнинг барча тарафларидан келган савдогарларни учратиш мумкин эди. Миршоди бозорида чорва моллари қуйидаги нархда сотилган: қўй 20, 30 танга, эчки15, 20 танга, йирик шохли мол (қорамол)  40, 100 танга, от  120Г 150 танга, яхши боқилган соғлом туя250,  300 танга.
Бухоро амирлигидаги арзон нарх туфайли Бухоро, қарши, ғузор, Юрчи, Денов, Шеробод савдо йўлларида 8 минг туягача бўлган карвон билан савдогарлар юришган. Бухоро қайиқларининг Амударёда юриш қатнови XIX асрнинг 80йилларидан бошланади, бунда Термизнинг алохдда ўрни бор. Ҳар бир қайиқца 120 пудгача буғдой ортиб ташилган. Буғдой нархи ҳам унча юқори бўлмаган, масалан, 1 ботмон буғдой 15 танга; гуруч 22 танга; арпа 8 танга атрофида баҳоланган.
Бухоро хонлиги даврида Термиз ва Чағониённинг шаҳар ва қишлоқпари ҳаётида маълум ижобий ўзгаришлар кўзга ташланади. Сурхон воҳасининг марказий шаҳри XVI асрда ҳам Термиз ҳисобланар эди. Маҳмуд ибн Вали «Баҳр уласрор» асарида Термиз шаҳри ҳақида шундай ёзади: «У Жайҳун дарёси ёқасида жойлашган ва мустаҳкам девор билан айлантирилган. Жанубий томони Жайҳундан юқори кўтарилган, дарвоза ҳам шу томонда, шаҳар атрофида қишлоқлар жуда қўп. Улардан энг каттаси Салавотдир, у ерда ҳокимлар қароргоҳи бор, бозор, мадраса, катта Жомеъ масжиди ва баланд минора бор».
Сўнгги ўрта асрларда ҳам Термиз ва Чағониёнда меъморчилик қурилишлари давом этади. Бу давр меъморчилигида маҳобатли иншоотлар қуришга интилиш ғояси кўзга ташланади. Кокиддор ота хонақоси ва Саййвд оталиқ мадрасасининг баланд пештоқли кўринишга эга эканлиги, Бандихонсойда қурилган Искандар кўприги шайбонийлар даври Зарафшон воҳасида қурилган сув айиргичга айнан ўхшашлиги, Султон Саодат мақбараси мажмуасининг ғарбий тарафдаги мақбара пештоқида юлдузсимон тиллакор қошик ва ислимий ёзувларнинг қўлланилиши бундан далолат беради.
Бу давр меъморчилик ёдгорликлари сирасига бекликлар қўрғони ҳам киради. Беклик қароргохлари ҳисобланган қўрғонлар табиий тепаликлар, хушманзара ва сув манбаларига сероб жойларда қурилган. Бунга Шеробод беклиги қўрғони ёрқин мисолдир. Баланд табиий тепалик устида бунёд этилган ички қисм иншоотлари ташқи тарафдан уч қатор девор билан муҳофазаланган. қўрғон марказий қисмида бек хонадони, унинг энг баланд жойида мехмонхона жойлашган, қўрғонга пиллапоя орқали ён томони кунгурали устун билан муҳофазаланган дарвозадан кирилган.

Шунингдек, кўплаб карвонсаройлар ҳам ўлканинг тоғ ҳудудларида ва воҳа қисмларида қурилган. Бунга Кўҳитангдаги ғузор  Калиф савдо йўлидаги работ, Термиз  Айванч карвон йўлидаги Хотинработ кар^ вонсаройлари мисол бўла олади. Сўнгги ўрта асрларда Термиз ва Чағониённинг чекка ўлкаларга айланиб қолиши нафақат иқтисодий ҳаёт, балки илмфан ва адабиётнинг ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий