четверг, 13 июня 2013 г.

Бойсун беклиги


 Бойсун беклиги тоғ минтақасидан иборат бўлиб, унинг марказий шаҳри Бойсун тоғ этагида жойлашган ва икки томони баланд тоғлар билан ўраб олинган. Бойсун шаҳри сўлим гўша ва у шимолишарқий томондан жанубиғарбга қараб йўналган қуйи тоғ текислигидаги маскандир. Агар кўҳна тарихга назар ташласак, мил. авв. I аср ва милодий I асрлар оралиғида ҳозирги Бойсун шаҳри ўрнвда Поикалон (Пойи калон) номли мустаҳкам қалъашаҳар бўлганлиги эътирофини топган. VI-XIII аср бошларида Бойсун ўрнида Чағониён шаҳарларидан бири Басанд мавжуд эди. Абу Исҳоқ Истахрийнинг «Китоб масолик ва алмамолик» («Мамлакатлар йўллари тўғрисида китоб»)ида ҳам ушбу маскан атамаси Басанд деб таърифланади. «Ҳудуд алолам»да «Басанд кўп сонли ва жанговар аҳоли яшайдиган мустаҳкам жойдир», деб қайд этилган. Басанд Чағониён марказидан Темир қопуқ орқали Самарқандга борадиган савдо йўли устида бўлиб, археологик манбаларга кўра, Басандда ҳаёт илк ўрта асрлардан мўғуллар истилосигача давом этган. Мўғуллар босқинидан вайрон бўлган шаҳар кейинроқ қайта тикланади ва Чиғатой улуси таркибига мансуб кўчманчи туркий қавмлар унга «Бойсун» деб ном берадилар.
«Бойсун» атамаси таркибида «бой» ва «син» бирикмалари бўлиб, улар манбаларда «улуғ тоғ» ёки «катта тоғ» маъноларини англатиши гапирилади. қадимий туркий қавмларда турли табиий нарсаларга сиғиниш билан бирга тоққа сиғиниш ҳам мавжуд бўлиб, тоғлар муқадДас саналган. Маҳаллий ривоятларга кўра, бу ерда қадимдан туркий қавмларнинг давлат кишилари яшаган бўяиб, «Бойсун» атамаси бойлар қишлоғи маъносини англатган. Бойсун ҳақида «Зафарнома» асарида тўхталиб ўтилган. XIX асрда Бойсун Сурхондарёдаги 3 та бекликдан бири бўлиб, унда бадавлат ўзбек аҳолиси яшаган. Катта тарихга эга бўлишига қарамасдан Бойсуннинг ўрта асрлардаги тарихи, XVII, XVIII, XIX асрлардаги фаолияти биз учун номаълум бўлиб қолган эди. Шарқшунос Н.А. Маевнинг ёзишича: «Бойсун энг қадимги шаҳарлардан бири бўлиб, қадимги шаҳар қоддиқпари, модций маданият манбалари вайрон қилиб ташланган, қимматбаҳо тарихий ашёлар бунга мисол бўлади».


Денов беклиги


Археологик топилмалар Дехнав (халқ тилида Денов гоҳо Дейнов) қалъасининг XVI асрга оидлигини, унинг мустаҳкам қўрғондан иборат бўлганини тасдиқлайди. Деҳи нав (Янги қишлоқ) қалъаси қурилиши жиҳатидан мураккаб меъморлик обидаси ҳисобланади, унинг чор атрофида ҳимоя иншооти сифатида махсус чуқур хандаклар қазилган. қалъанинг диаметри (умумий айланаси) 110 м бўлиб, у қалин деворлар билан ўралган, буларнинг барчасини қалъа қолдиклари ўрнида ўтказилган археологик тадқиқотлар исботлайди. Юқоридагилардан хулоса шуки, Деҳнав XVII-XVIII асрларда Бухоро амирлиги таркибидаги ривожланган шаҳарлар ичида карвон савдосининг марказларидан бири бўлган. Шаҳарда ҳунармандчиликнинг юздан ортиқ тури, айниқса кўнчарм тайёрлаш, этикдўзлик, тўқувчилик, зардўзлик, қандолатчилик, ўйинчоқсозлик ва бошқалар яхши ривожланган эди. Денов Сурхондарё воҳасидаги энг қулай географик ҳудудда жойлашган бўлиб, аҳолиси ўта меҳнаткаш, тупроғи ҳосилдор, иқлими деҳқончилик қилиш учун қулай, булоқлари ва дарёлари сувларга сероб бу минтақа сарҳадлари Ҳисор тоғ қўлтикларигача чўзилган иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган маскан эди.
Денов XVI-XVII аср ўрталарида Бухоро амирлигининг Ҳисор ҳокимлиги мулки ҳисобланган. Денов Бухоро амирлигининг энг чекка ўлкаси ва беклиги эди. Д.Н. Логофетнинг яна ёзишича: «Денов Ҳисор ўлкасидаги энг йирик шаҳар бўлиб, у астасекин ўз қаддини тиклаб борган. Денов қалъаси қайта тикланмай, баланд деворлар билан тўсилган шаҳар аҳолиси дарё бўйлаб, қизилсув ёқалаб, Сурхондарё томонга қараб силжиб борган».  Шарқшунос Б.Н.Литвиновнинг ёзишича, «Денов аҳоли кўп яшайдиган йирик шаҳар бўлиб, унда катта мадраса ва масжид фаолият кўрсатган, бу мадрасаларда Самарқанддан келиб таълим олишган».


Искандар истилоси


 Эрон аҳамонийларига қарашли кўагина ҳудудларни эгаллаган Искандар мил. авв. 329 йилда ўзининг азалий душмани Доро III ни ўлдиртирган Бақгрия сатрапи Бессдан «қасос» олиш баҳонасида Аракс (Амударё)дан кечиб ўтиб ҳозирги Сурхондарё ҳудудларига бостириб киради. Искандар истилоси арафасида Бақтрия сатраплиги сиёсий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан анча ривожланган ўлкалардан бири ҳисобланарди.

Кушонлар давлати


 Юэчжий қабилалари Бақтрия ерларида ўрнашгандан кейин ҳам маълум вақт ягона давлат барпо қила олмаган. Орадан анча йиллар ўтгач, гуйшуан қабиласи сардори Кудзула Кадфиз бешта қабилани бирлаштириб Кушон давлатига асос солган.

Кушонлар давлати


 Юэчжий қабилалари Бақтрия ерларида ўрнашгандан кейин ҳам маълум вақт ягона давлат барпо қила олмаган. Орадан анча йиллар ўтгач, гуйшуан қабиласи сардори Кудзула Кадфиз бешта қабилани бирлаштириб Кушон давлатига асос солган.

Сурхон воҳаси Аҳамонийлари ва Искандар Зулқарнайн салтанати таркибида

Маълумки, қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ва географик чегаралари ҳақидаги масала XIX асрдан бошлаб муҳим илмий муаммо сифатида ўрганиб келинмоқда. 1877 йили австралиялик шарқшунос В.Томашек биринчилардан бўлиб Бақтра сатрап (ҳоким)лигининг Оксдан шимолга ёйилганлиги хақидаги ғояни илгари сурган эди. Бу ғояни археология маълумотларига асосланган М.М.Дьяконов ривожлантирди ва «Шимолий Бақтрия» тушунчасини илмий муомалага киритди. Шу даврдан бошлаб бу атама шимолдан Ҳисор тоғ тизмаси, ғарбдан Кўҳитанг тизмаси, жанубдан Амударё, шарқдан Помир тизмалари билан чегараланувч^ кенг географик ҳудудни англатадиган бўлди. Лекин бир қатор олимлар бу фикрга қўшилмайдилар. Улар ёзма манбаларга таянган ҳолда юқорида кўрсатилган ҳудуд Сўғдиёнага қарашли бўлган ва Бақтриянинг шимолий чегараси Амударё Окс орқали ўтган деб ҳисоблайдилар. Америкалик олим Р. Фрайнинг фикрига кўра, Бақтр шаҳри  кенг қамровли ўлканинг маданий маркази бўлиб, уни шимолдан, шарқцан ва жанубдан тоғлар ўраб турган. Унинг ерларини суғорувчи Амударё уни икки қисмга: жанубийСурхондарё вилояти, шимолийЖанубий Туркистон (Шимолий Афғонистон)га ажратиб турган.
Мутахассислар томонидан Шимолий Бақтрия ҳудудида жойлашганлиги тахмин қилинаётган Габаза ва Паретака вилоятларининг географик ўрни масаласи ҳам кўриб чиқилди. Маълумки, Курций Руфнинг «Искандар тарихи» ва Аррианнинг (95 175) «Искандар юришлари» асарларидаги хабарларида Шимолий Бақтрия ва Сўғдиёнада жойлашган вилоятлар, қалъалар ва шаҳарлар хусусида қимматли маълумотлар мавжуд. Унинг маълумотларига кўра, Искандар юришларининг учинчи ойида қўшин билан қишлик қароргоҳидан чиққан ва Габаза вилояти сари юриш қилган.
Искандарнинг Марказий Осиё жанубий вилоятларига юришининг иккинчи босқичи мил. авв. 327 йилнинг баҳорида бошланган бўлиб, асосан «паретаклар мамлакати» орқали ўтганлиги айтилади. Ушбу вилоятнинг жойлашган ўрни хусусида олимлар турлича фикр билдирадилар. Масалан, В.Томашекиинг фикрига кўра, Паретака вилояти Бадахшон ҳудудида жойлашган ва у тоғли мамлакат бўлган. В.В.Григорьевнинг тахминича, Паретака атамаси «тоғли мамлакат» маъносини англатиб, у Сурхондарё, Сурхон ва Кофирниҳон воҳаларида, яъни Ҳисор ўлкасининг ўрта ва шимолий қисмида жойлашган. И.Маркварт Паретакани «дарё ювиб турувчи вилоят» деб атайди ва унинг ҳозирги Сурхондарё вилояти ва Тожикистон ҳудудида жойлашганини маълум қилади.
Бақтр давлати кенг бепоён ўлка бўлиб, жанубда Ҳиндиқуш (Парапамис), шимолда Сўғдиёна, ғарбда Марғиёнагача (Мурғоб воҳаси) бўлган ҳудудлардан иборат бўлган. Машҳур тарихий манба «Авесто»да бу ўлканинг беқиёс юрт эканлиги таърифланади ва Бахди (Бақтрия) байрокдари доимо баланд ҳилпираб турадиган, яъни шоншавкат ўлкаси сифатида тилга олинади. Бақтриянинг таркибий қисми бўлмиш ҳозирги Сурхон воҳаси ҳудуди Окснинг ўнг сохилида жойлашган ниҳоятда равнақ топган йирик шаҳарларға эга бўлиб, улар савдосотиқ ривожланган иқтисодийсиёсий ва маданий марказлар сифатида машҳур эди. Бақтрияни йирик сулолалар бошқаради, унинг сиёсий кучи чексиз, ҳарбий қудрати шу даражада даҳшатли эдики, ҳатто у йирик давлатларни ҳам қўрқувга солиб турган. Юнон тарихчиси Ктесийнинг ёзишича, Оссурия (Герадотнинг айтишича, эронийлар Сурияни шу номда юритишган) подшоси Нин Бақтрияга қарши 1 млн. 700 минг пиёда, 210 мингдан кўпроқ отлиқ аскар, 10 мингдан ортиқ жанғ аравалари билан бостириб келиб, бутун шаҳар ва қишлоқларни талаб, кўплаб олтинкумушлар ва қулларни олиб кетган. Муаррих Помпей Трог қадимги манбаларни кўздан кечирган ҳолда ёзишича, Ниннинг Бақгрияга кдлган босқинчшшк юриши даврида «... Бақгр подшоси Зардушт (Зароастр) бўлган» экан. Академик А. Асқаровнинг таъкидича: «Ктесий ҳикояларининг асо сида қандайдир тарихий ҳақиқат борлигига ишониш қийин эмас. Масалан, Бақтрия билан Оссурия ўртасида иқтисодий алоқалар бўлганига шубҳа йўқ, чунки Бақтриядан ўз даврида Оссурияга икки ўркачли туялар қатнаган, бу туяларда Бақтрия лазурати оқиб борган. Булар ҳақида Саргон II даври (мил. авв. VIII аср)га оид манбаларда хабарлар берилади».
А. Асқаров давом этиб ёзади: «Мил. авв. VIII-VII асрларда бир бутун йирик маданият маркази сифатида шаклланган юртлардан бири Бақтриядир. Унинг ҳудудини Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти, Жанубиғарбий Тожикистон ерлари, Шимолий Афтонистон (ва Шарқий Туркманистон Б.М.) ташкил этади. Бу юртда мил. авв.VIIIVII асрларда «қадимги Бақтрия подшолиги» ташкил топди. Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар шу юртда шаюшанди. Бу юрт зардуштийлик динининг илк маконидир. Унинг ҳукмдори Кави Виштаспа эса Заратуштра диний ислоҳотини биринчилар қаторида қабул қилиб, уни давлат дини деб эълон қилган».

ХVI-ХIХ АСРЛАРДА СУРХОН ВОХАСИ


 Амир Темур ворислари ўртасидаги ўзаро тожу тахт кураши, ички низоларнинг жидций кескинлашуви Темурийлар салтанатининг инқирозига сабаб бўлади. Бу эса темурийларга қарашли ерларнинг биринкетин даштиқипчоқлик Шайбонийхон томонидан истило қилинишига олиб келади. Муҳаммад Шайбонийхон 1499 йилдан бошлаб Мовароуннаҳр томон жиддий ҳаракат қила бошлайди. У дастлаб Мовароуннаҳрнинг марказий шаҳарлари Самарқанд, Бухоро ва бошқаларни истило қилгач, ҳаракатини темурийларнинг жанубий ерлари томон давом эттиради. Темурийлар давлатининг бошқа ҳудудларида бўлгани сингари, бу ерларда ҳам маҳаллий ҳокимларнинг ўзаро бирбирларини қўллабқувватламаслиги, ишончсизликлари шайбонийларга қўл келади.

Юнон-Бақтрия ва Кушон подшоликлари даврида Сурхон воҳаси


 Мил. авв. 250 йилда Бақтрия сатрапи Диодот Бақтрия ерларини Салавкийлар давлатидан ажратиб, ЮнонБақтрия давлатига асос солади. Бу даврда ЮнонБақтрия давлатига нафақат Бақтрия ерлари, балки Сўғдиёна ва Марғиёна ерлари ҳам бўйсуна бошлаган эди. Бақтрия ерларининг Салавкийлар давлатидан ажралиб чиқиши аҳолига бир қадар енгиллик беради.

вторник, 11 июня 2013 г.

YUNON-BAQTRIYA VA KUSHON PODSHOLIKLARI DAVRIDA SURXON VOHASI


YUNON-BAQTRIYA VA KUSHON PODSHOLIKLARI DAVRIDA SURXON VOHASI

Miloddan avvalgi III asr o'rtalarida Baqgriya satrapligining salavkiylar markaziy hokimiyatiga nisbatan muxolifati kuchayadi. Miloddan avvalgi 250 yilda Baqtriya satrapi Diodot Baqgriya yerlarini Salavkiylar davlatidan ajratib, Yunon-Baqtriya davlatiga asos soladi.

BAQTRIYA YERLARI ERON AHAMONIYLARI VA ISKANDAR ZULQARNAYN SALTANATI TARKIBIDA


Ma'lumki, qadimgi Baqtriyaning hududiy joylashuvi va geografik chegaralari haqidagi masala XIX asrdan boshlab muhim ilmiy muammo sifatida o'rganib kelinmoqda. 1877 yili avstraliyalik sharqshunos V.Tomashek birinchilardan bo'lib Baqtra satrap(hokim)ligining Oksdan shimolga yoyilganligi haqidagi g'oyani ilgari surgan edi. Bu g'oyani arxeologiya ma'lumotlariga asoslangan M.M.Dyakonov rivojlantirdi va «Shimoliy Baqtriya» tushunchasini ilmiy muomalaga kiritdi. Shu davrdan boshlab bu atama shimoldan Hisor tog' tizmasi, g'arbdan Ko'hitang tizmasi, janubdan Amudaryo, sharqdan Pomir tizmalari bilan chegaralanuvchi keng geografik hududni anglatadigan bo'ldi.

SURXON VOHASI ILK TEMIR DAVRIDA. DASTLABKI DAVLATCHILIK BIRLASHMALARINING SHAKLLANISHI



Sopolli madaniyatining inqirozi natijasida vohada yangi bir madaniyat, ya'ni Kuchuktepa madaniyati shakllandi. Kuchuktepa madaniyati Sopolli madaniyatidan sinfiy munosabatlarning yanada kuchayuvi bilan farqlanadi. Kuchuktepa madaniyatida ko'zga tashlanadigan yana muhim bir xususiyat sun'iy sug'orishga asos-langan anhorning barpo qilinishidir. Chunki bronza davrida ziroatkorlik xo'jaligi asosan soy va daryolarning bo'ylarida shakllangan bo'lsa, bu davrga kelib yangi yerlar o'zlashtirildi va anhorlar qazildi. Ana shu xil sug'orish manbalari asosida Sherobod, Bandixon, Sho'rchi dehqonchilik markazlari shakllandi.
Ushbu dehqonchilik o'lkalarida Kuchuktepa, Tallashqon, Jondavlatgepa, Qiziltepa, Hayitobodtepa, G'ozimulla, Bandixontepa kabi istehkomli qo'rg'onlar qad rostladi. Miloddan avvalgi I ming yillikning birinchi yarmidan boshlab temirdan yasalgan mehnat qurollarining keng miqyosda yoyilishi jamiyat hayotida tub o'zga-rishlar sodir bo'lishiga olib keldi. Arxeologik tadqiqotlar natijasiga ko'ra Surxon vohasida so'nggi bronza va ilk temir davriga oid qadimiy madaniyat namunalari nihoyatda ko'p ekanligi aniqlandi. Miloddan avvalgi bir ming yillikning birinchi yarmidan boshlab vohada temirdan mehnat va urush kurollari yasala boshlaganligi ilmiy isbotlandi va ishlab chiqarishning xo'jalik shakllari yana gurkirab rivojlandi. Sherobod, Boysun, Jarqo'ton, Bandixon, Sho'rchi tumanlaridan topilgan tarixiy-arxeologik manbalarga tayanib viloyat hududida ziroatchilik bilan shug'ullanish usullari nihoyatda qadimiy va an'anaviy ekanligini bilish mumkin. Surxon vohasida dexqonchilikning takomillashib borganligini sun'iy sug'orish shaxobchalarining barpo qilinishi natijasida paxta, arpa, don, zig'ir, kunjut, qovun urug'lari qoldiklari namunalarining topilishidan ham bilish mumkin. Ajdodlarimizning tinimsiz izlanishda bo'lganliklarini isbotlovchi manbalar beqiyos, masalan miloddan avvalgi VII-VI asrlarga oid Bandixon vohasidagi sun'iy sug'orishga oid kanal qoldiqlari, murakkab mudofaa inshootlari, Bandixontepa, Kuchuktepa, Qiziljartepa manbalari bunga misol bo'la oladi. Shunday boy tarixiy manbalarni o'rganish va ularni ilmiy tadqiq etish muhim ahamiyatga molik hamda kechiktirib bo'lmas vazifadir.
Surxondaryodagi qadimgi madaniyat jahon sivilizasiyasi yutuqlarida o'z o'rni hamda salohiyati bilan ajralib turadi, ana shunday joylardan biri Kuchuktepa yodgorligidir. Vohadagi arxeologik qazilmalar boy tarixiy merosimizni o'rganishni yanada mukammallashtirib, o'tmish ajdodlarimiz turmush tarzini yori-tishga alohida hissa qo'shmoqda. Kuchuktepa yodgorligi miloddan avvalgi IX-VIII asrlar (Muzrobod tumani)ga oid bo'lib, bu yerdan qo'lda yasalib, ustiga qizil buyoqda naqsh solingan sopollar chiqdi. Kuchuktepaning ustki qatlamlaridan esa silindrkonus shakliga ega bo'lgan va kulolchilik charxida juda puxta qilib ishlangan idishlar topildi. Akademik A. Asqarov Kuchuktepa majmualarini davrlashtirib, Kuchuk I majmuasini miloddan avvalgi XI-VIII asrlar yoki so'nggi bronza davri, Kuchuk II, III va IV larni esa miloddan avvalgi VIII asrning ikkinchi yarmi va V asr boshlari bilan belgilashni qayd etdi. Kuchuktepa xarobalaridan topilgan xom g'isht va paxsadan bino qilingan istehkomlar, ular atrofidagi to hozirgi kungacha saqlanib qolgan sug'orish ariqlarining quruq o'zanlari, sopol va metall buyumlar so'nggi bronza va ilk temir davri madaniyatini o'rganishga imkon beradi.
Kuchuktepa madaniyati keyinchalik Baqtriya madaniyati uchun asos bo'lib xizmat qilgan. Surxon vohasida ilk temir davriga oid yodgorliklar ham anchagina bo'lib, bunga Jondavlatgepa, Qiziltepa, Tallashqontepa, Bandixontepa, G'ozmulla va Hayitobodtepa kabi yodgorliklarni misol tariqasida keltirish mumkin. Dehqonchilik maydonlarining kengayishi, mehnat qurollarining takomillashuvi va Bandixon vohasida sun'iy sug'orish inshootining barpo etilishi natijasida mehnag unumdorligi oshib, qo'shimcha mahsulot ishlab chiqarila boshladi. Ortiqcha mahsulotning paydo bo'lishi esa ibtidoiy jamoa tuzumining yemirilishiga sabab bo'ldi.
Temir buyumlarini hayotda keng miqyosda qo'llash qishloqlar taraqqiyotiga ham ijobiy ta'sir ko'rsatdi. Qishloqlarning atroflari mudofaa devorlari bilan o'ralib, ushbu manzilgohlar qal'alarga aylanib bordi.
Shu davrda ham dehqonchilik o'lkasi o'zining bosh shahriga, qishloq qo'rg'onlariga, harbiy istehkom va ibodatxonalariga ega bo'la boshladi. Arxeolog olimlardan A. Asqarov, L. I. Albaum va A. Sagdullayevlar tomonidan ushbu davrni o'rganish borasidagi sa'y-harakatlar natijasi o'laroq Qiziltepa va Hayitobodtepa shahar-larining umumiy maydoni 10-22 gektar atrofida ekanligi aniqlandi. Ushbu shaharlar mudofaa inshootlari bilan o'ralgan bo'lib, asosan 2 qism, ya'ni arki a'lo va shahriston qismlaridan iboratdir. Sho'rchi tumanida joylashgan Qizilcha yodgorligi ham qadimgi Baqtriya uy-qo'rg'onlaridan biri bo'lib, bu yerdagi uy-joylar paxsa va xom g'ishtdan barpo etilgan. Bu yerning aholisi ham sug'orma dehqonchilik va hunarmandchilik xo'jaliklari bilan shug'ullangan.
Miloddan avvalgi II ming yillik oxiri - I ming
yillikning birinchi yarmida vohada ibtidoiy muno-
sabatlarning to'liq yemirilib, sinfiy jamiyatga o'tish
jarayoni sodir bo'ladi. So'nggi bronza va ilk temir davrida o'troq dehqonchilik bilan shug'ullangan aholining madaniy jihatdan chorvador qabilalarga nisbatan ancha ustunligi seziladi. Xullas, Surxondaryo vohasida so'nggi bronza davriga mansub atrofi mudofaa devorlari bilan o'ralib mustahkamlangan qishloq xarobalarining topib tekshirilishi bronza davri madaniyatini o'rganishda juda boy va qimmatli manbalar berdi. Keyingi yillarda o'tkazilgan arxeologik tekshirishlar tufayli ilk temir davriga oid bir qancha ajoyib madaniyat yodgorliklari aniqlandi.
Sinfiy tabaqalanish kuchaygan sayin jamiyatni boshqarish qiyinlashadi. Jamoa boyliklarini taqsimlash, jamoani boshqarish, sug'orish inshootlarini barpo qilish, xo'jalik ishlarini yo'lga qo'yish, urug' va qabilalararo munosabatlarni tartibga solish, qo'shni qabilalar hujumini bartaraf etishni tashkil etish davlat zimmasidagi muhim vazifa edi. Xullas, miloddan avvalgi VIII-VII asrlarda Surxon vohasi hududlarida davlatchilik munosabatlarining shakllanishi uchun ehtiyoj tug'iladi va shu zaruriyat asnosida tarixi 2700 yilga borib taqaladigan qadimgi Baqtriya davlati qaror topadi. Qadimgi Baqtriya davlati Eron ahamoniylari istilosiga qadar shakllangan davlat birlashmasi edi. Qadimgi Baqtriyani boshqargan sulolalar to'g'risida biron-bir ilmiy xulosaga kelish qiyin. 
Ahamoniylar saroyida tabiblik qilgan yunon muarrixi Ktesiy(430-354)ning «Persika» asarida Baqtriya la'li to'g'risida hamda Ossuriya podshosi Ninning Baqtriyaga qilgan istilochilik yurishlari haqida ma'lumotlar mavjud. Ktesiyning ma'lumotlariga ko'ra, o'sha paytda Baqgriyaning podshosi Oksiart ismli kishi bo'lgan. Ninning Baqtriya zaminiga juda katta qo'shin bilan hujum qilganligini inobatga oladigan bo'lsak, o'sha davrda Baqtriyaning harbiy qudrati ancha yuksak darajada ekanini taxmin qilish mumkin. Bu davrda Baqtriya aholisining katta qismi ziroatkorlik va hunarmandchilik bilan mashg'ul edi. «Avesto»ning «Videvdat» (ikkinchi nomi «Vendidod») kitobida Baqtriya eng yaxshi mamlakatlar va o'lkalardan biri sifatida e'tirof etiladi. Rim tarixchisi Kvint Kursiy Ruf()Baqtriya nomining kelib chiqishi haqida to'xtalib, «Baqtriya daryosi nomidan shahar va viloyatning nomi kelib chiqqan» deb hisoblaydi.
Miloddan avvalgi 700-540 yillar qadimgi Baqtriya davlatining rivojlangan davri hisoblanadi. Baqtriya davlatining bu qadar yuksak darajada rivojiga qudratli shahar va qal'alarning ushbu davlatning markaziy savdo yo'llari ustida joylashganligi, hunarmandchilik rivoji va boshqa omillar sabab bo'lgan. Shunday qilib Eron ahamoniylari istilosiga qadar Janubiy O'zbekiston mintaqasida qadimgi Baqtriya davlati mavjud edi. Ushbu davlatning istehkomli qal'a va shaharlari sifatida Kuchuktepa, Qiziltepa, Tallashqon va Bandixon-2 manzilgohlarini ko'rsatish mumkin. Bularning har biri mahalliy hokimlarning o'rdasi hisoblanib, Qadimgi Baqtriya podsholigi esa ushbu tuman va viloyatlarni birlashtiruvchi harbiy demokratik tipdagi konfederasiya edi.

JEZ DAVRI YUTUQLARI



Inson aql-zakovatining o'sib borishi tabiatga bo'lgan qiziqishni oshirdi. Odamlar endilikda tabiatning sir-asrorlarini o'rgandi, natijada asta-sekin tabiatni o'zlashtirishga kirishib katta mehnat muvaffaqiyatlariga erishdi.
Chin (Xitoy), Misr, Hindiston, Bobil (Vavil-Vaviloniya) davlatlari kabi qulay tabiiy iqlimga ega bo'lgan Surxon vohasida ham dehqonchilikni rivojlantirish uchun nihoyatda yaxshi imkoniyatlar mavjud edi. Shu tufayli, tadqiqotchilarning ta'kidlashlaricha, miloddan avvalgi III ming yillik oxiri va II ming yillik boshlarida bronza asriga doir mexnat qurollarining takomillashib borishi tufayli Surxondaryoning deyarli hamma joylarida ziroatchilik va chorvachilik yaxshi rivojlangan.
Sherobod, Sho'rchi, Bandixon tumanlari hududlarida o'tkazilgan arxeologik qazish ishlari tufayli Sopollitepa, Mullali, Jarqo'ton kabi yodgorliklarda urug' jamoasi makonlari topildi. Sopollitepa madaniyati Janubiy O'zbekistonda shakllangan va sun'iy sug'o-rishga asoslangan ilk makon bo'lib, qadimshunos olimlar bu yerdan ziroatchilikka oid bug'doy, arpa, suli, paxta urug'lari qoldiqlarini, kulolchilik, charxni ishlatish, xunarmandchilik turmushiga doir ashyolar va san'at namunalari qoldiqlarini topdilar. Eng muhimi qabilani tashqi dushman hamlasidan himoya qilish maqsadida qurilgan qo'rg'on uch qatorli mudofaa devori bilan o'rab olingan. Qo'rg'onning umumiy maydoni bir gektarga yaqin bo'lib, unda sakkizta mahalla istiqomat qilgan uylarda mo'rili o'choq, ayrim xonalarda sandal o'rni, ganch suvoq qoldiqlari topildi. Kulolchilikka oid 20 dan ziyod xumdonlar, sifatli nafis qadah, ko'za, xum, choynak, lagan, mudofaa qurollari, idishlar, ko'zgu, to'qimachilik, ip va ipak mato qoldiklari topib o'rganildi.
Sopollitepada istiqomat qilgan ajdodlarimiz bronza davridayoq qo'shni xalqlar bilan bevosita yaqindan aloqada bo'lganlar. Xususan, bu yerdan topib o'rganilgan ko'pgina buyumlar Janubiy Turkmanistonda to-pilgan buyumlarga juda o'xshashdir. Miloddan avvalgi XVIII-XV asrlar oralig'ida Sopollitepa manzilgohida qizg'in hayot mavjud bo'lgan, ammo miloddan avvalgi XV asrda O'lanbuloqsoy suvlarining qurishi oqibati-da sopollitepaliklar bu manzilgoxni tark etib, Sherobod daryosining qadimiy irmog'i hisoblangan Bo'stonsoy qirg'oqlariga ko'chib o'tib, bu yerda Jarqo'ton nomi bilan ma'lum va mashhur bo'lgan ilk shahar madaniyatini shakllantirganlar.
Jarqo'tonliklar ruhiy va ma'naviy kamolot borasida ham ajdodlariga nisbatan ancha yuksaklikka erishganlar. Bu yerda olib borilgan arxeologik izlanishlar jarayonida qabrlardan topilgan turli xil hayvonlar va parrandalarning tasvirlari tushirilgan muhrlar va belgilar jarqo'tonliklar diniy e'tiqodida tote-mistik tasavvurlarning bir qadar ildiz otganligi, shuningdek, mug'onalik odatlarining mavjud ekanligidan dalolat beradi. Shuningdek, bu yerdan olov ibodatxonasi ham topib o'rganildi. Ushbu ibodatxona shahar maydonining eng baland joyida barpo etilgan, bu esa Jarqo'tonning nafaqat siyosiy va iqtisodiy markaz, balki uning ayni shu mintaqada o'sha zamon odamlari uchun ruhiy va ma'naviy markaz bo'lganligining ham birdan-bir isbotidir. Yuqorida ta'kidlaganimizdek, jarqo'tonlik ajdodlarimiz o'zlarining shahar, qabila, urug' oqsoqoliga taalluqli muhr va tamg'alariga ega bo'lib, unda burgutning qanot qoqib uchayotgan tasviri, to'rt xil ilonning harakatlanib turishi, har xil parranda va hayvonlarning, to'qay mushugi, tog' echkisi, sher, cho'chqalarning surati tasvirlangan.
Arxeologlar miloddan avvalgi II ming yilliklarga oid zardushtiylik dinining paydo bo'lishini ham Jarqo'ton misolida taxmin qildilar. Zardushtiylik dini odatlariga ko'ra to'rt narsa muqaddas hisoblangan: 1. Suv. 2. Tuproq. 3. Havo. 4. Olov. Zardushtiylik dini an'analariga ko'ra o'lgan kishini dafn qilishda ana shu to'rt narsaga qattiq amal qilganlar:

1. Suvga tashlash mumkin emas, chunki suv muqaddas.
2. Tuproqqa ko'mish mumkin emas, chunki tuproq muqaddas.
3. Havoga tashlash mumkin emas, chunki havo muqaddas.
4. Olovga tashlash mumkin emas, chunki olov muqaddas.

Shuning uchun bu davrda o'lganlarni tog'u toshlarga, odam yashamaydigan joylarga olib borib maxsus daxmalar ustiga qo'yib, murdaning go'shtini yirtqichlar, qarg'a-quzg'unlarga yedirganlar, murdaning suyaklarini esa maxsus idishlarga, ya'ni ostadonlarga solib qo'yganlar.
Zardushtiylik dinining muqaddas kitobi «Avesto»ni arxeologlar miloddan avvalgi I ming yilliklarning o'rtalarida paydo bo'lgan deb hisoblaydilar. Bu dinning haqiqiy vatani qayerdaligini belgilash to'g'risida tortishuvlar, bahsu munozaralar va noaniqliklar bor edi. Arxeologlarning 1982 yildan Sherobod tumanidagi qadimgi yodgorliklarda olib borgan ilmiy tadqiqot ishlari bu fikrlarga ancha aniqlik va tuzatishlar kiritdi. Ba'zi olimlar bu dinning vatani Xorazm deb hisoblasa, ikkinchi bir guruhi Eron deb da'vo qilar, uchinchilari esa Baqtriya, to'rtinchi-lari So'g'd deb hisoblar edi. Xullas, Jarqo'ton yodgorliklaridan topilgan topilmalar zardushtiylik dinining dastlab Baqtriya, ya'ni Baqtriyaning shimoliy qismida, hozirgi Surxondaryo viloyati hududida bronza davrida paydo bo'lganligini isbotlab berdi. Bu zardushtiylik dini paydo bo'lishi tarixini 500-600 yil, ya'ni bundan 2500-2600 yilga qadimiylashtirish imkonini berdi. Humo deb atalgan qush qiyofasidagi idishlar, ostadon deb atalgan suyakdonlar, zardushtiylik dini an'analariga muvofiq ko'mish usulining paydo bo'lishi ham ushbu fikrlar isbotidir.
Arxeolog olim, akademik A. A. Asqarov Sopollitepa va Jarqo'ton qishloq xarobasi va qabristonini to'liq o'rganib, ushbu yodgorliklar ko'hna Baqtriya hududidagi qadimgi Sharq sivilizasiyasi va madaniyatining bir bosqichi ekanligini ilmiy jihatdan asosladi. A. Asqarov va uning shogirdlari butun manbalarni uch bosqichga bo'lib, Sopollitepaning ustki qatlamlaridan chiqqan ashyolarni «Sopolli bosqichi», Sopollitepaning ustki qatlamlaridan va Jarqo'tonning ostki qatlamlaridan chiqqan ashyolarni «Jarqo'ton bosqichi», Jarqo'tonning yuqori qatlamidagi manbalarni «Mullali bosqichi» deb yuritdi. Arxeolog olim B. Abdullayev Jarqo'ton qabristoni manbalarini sinchiklab o'rganib, «Mullali bosqichi»ning ikki davrdan: «Ko'zali» va «Mullali» davrlaridan iboratligini ilmiy asosladi. Shunday qilib, Sopolli madaniyati to'rtta bosqichga bo'linib, uning birinchi bosqichi: «Sopolli bosqichi»- miloddan avvalgi XVII-XV asrlar, ikkinchi bosqich - «Jarqo'ton bosqichi» miloddan avvalgi XV- XIV asrlar, uchinchi bosqich - «Ko'zali bosqichi» miloddan avvalgi XIV asr o'rtalari va XIII asr, to'rtinchi bosqich - «Mullali bosqichi» miloddan avvalgi XII- XI asrlarga oid deb belgilandi.
Sopolli madaniyati davrida kulolchilik charxida tayyorlangan idishlar shaklining yetukligi va jarangdorligiga hech qaysi boshqa sopol idish tenglasha olmaydi. Sopolli madaniyatining barcha bosqichlarida sopollar, garchi bir-biriga o'xshasada, sinchiklab qaralsa, ularning bir-biridan farqi seziladi. O'zining nozikligi va shaklining yetukligi jihatidan «Sopolli bosqichi»ning sopollari boshqa barcha bosqich sopollaridan o'zining uslubi bilan ustun turadi. Jarqo'ton bosqichi sopollari «Sopolli bosqichi» sopollariga qaraganda og'ir va ancha qo'pol ishlangan. O'zbekistonning janubida bunday yuqori sifatli kulolchilik buyumlari tayyorlanishining sababi, avvalo yuksak dehqonchilik madaniyatining rivojlanganligi natijasidir. Sopollitepada kulolchilik hamda hunarmandchilikning ushbu turi ancha yuksalganligini mavjud ustaxonalar bilan birga boshqa yirik inshootlar, ya'ni qal'alar, ibodatxonalar, mahallalar ham tasdiqlaydi. Ayniqsa, Markaziy Osiyo shaharlarining ilk namunasi deb tan olinayotgan Jarqo'ton turar joy makonida butun bir ilk shaharning barcha unsurlari topib o'rganildi. 
Qadimshunos olim A.Asqarovning qayd etishicha, Jarqo'ton ikki qismdan iborat bo'lgan, ya'ni «Arki a'lo» va «Shahriston»dan, «Arki a'lo»da shahar hokimining qarorgohi-hukmdor saroyi joylashib, umumiy maydoni 3 gektarni tashkil etgan. Uning atrofi qalin mudofaa devori bilan o'ralib, sharqiy va janubiy tomoniga-shaharning asosiy aholisi-dehqon va hunarmandlar yashagan «Shahriston» joylashgan. Olib borilgan tadqiqotlar natijasida 20 gektar maydonni egallagan nekropol, yangi shahar qabristoni joylashib, 20 ga yaqin aholi turarjoy dahalari hamda dehqon-hunarmandlarning patriarxal jamoa qo'rg'onlari aniqlandi. 
Akademik A.Asqarovning alohida ta'kidlashicha, shaharlarning tashkil topishida, asosan aholining o'troq xo'jalik hayoti va u bilan bog'liq yana uch omil mavjudligi tarixan zarur hisoblanadi. Birinchisi-qulay tabiiy sharoit, yangi unumdor tuproq, suv va boshqa geografik omillar, ikkinchisi hosildor sug'orma dehqonchilik va uni ta'minlovchi agrotexnikaning vujudga kelishidir. Bular shaharlarning paydo bo'lishidagi iqtisodiy omillar asosida vujudga kelgan tabaqalashgan jamiyatning diniy, harbiy va siyosiy jihatdan boshqaruv tizimi tug'ilishiga sharoit yetilgan bo'lishi bilan bog'liqdir. Iqtisodiy hayotda yuz bergan tub o'zgarishlar dehqonchilikda sun'iy sug'orish tizimining kashf etilishi, daryolardan magistral kanallar orqali yangi yerlarga suv chiqarishni ta'minladi. Yerni ishlashda omoch va hayvon kuchidan foydalanish, hunarmandchilikning to'qimachilik sohasida yigiruv va to'quv dastgohining, kulolchilikda charxning va murakkab xumdonning, metall eritish va quyish texnologiyasining kashf etilishi, uy hayvonlaridan transport sifatida foydalanishga, qurilishda reja asosida uy-joy va monumental binolar qurishga o'tish, atrof-muhit haqida to'plangan bilimlar asosida astronomiya, astrologiya, quyosh soati, taqvim, murakkab hisoblash tizimini ixtiro etish va boshqalar tufayli ijtimoiy hayotda tabaqalanish yuz berdi. Olimning tinimsiz mehnati tufayli uch gektarni tashkil etgan Arki a'lodan somon qo'shilgan xom g'ishtdan ishlangan qalin ichi 3 metr, balandligi 5-6 metr mudofaa devori hamda uchta turar joy dahalari, maxsus chilangarlik ustaxonasi, kengligi 70 sm, uzunligi 2,5 m, balandligi 1 m keladigan supa ustida beshta o'choq topildi. Akademik A.Asqarov shogirdlari bilan hamkorlikda Ark maydonidan butun bir metall eritish sexi ochilib, «Metallurgiya zavodi» bir-biriga yaqin qilib qurilgan ikkita ikki yarusli doirasimon metall eritish pechkalari ochildi. Arxeologik tadqiqotchilar erishgan eng katta yutuqlardan biri Shahriston qismidan keng poydevor- supa ustiga qurilgan uy-joy majmualarini qazish jarayonida xonalarning biridan qabila oqsoqolining qabri topildi. Qabr topilgan xona to'rt xonali uyning eng kattasi bo'lib (maydoni 39 kv.m), uning g'arbiy devori ichiga mo'rili o'choq joylashtirilgan. Qabrdan topilgan ashyoviy manbalar asosida oqsoqolning nafaqat jamoa sardori, balki hayotlik davridagi kasbi-korini ham aniqlab berish mumkin. Sardor qabrida 50 dan ortiq ashyolar bo'lib, shundan 17 tasi oqsoqolning kasbiga aloqador buyumlardir. Oqsoqolning qabiladoshlari tomonidan marhumga uning ruhi narigi «dunyoga» toliqmay, dadil yetib borishi uchun har xil ovqatlar qo'yilgan. Marhumning oyoq tomoniga 30 dan ortiq turli xil sopol idishlar, 2 ta bronzadan ishlangan kosalar, surmadon va 2 ta to'g'nag'ichlar qo'yilgan buyumlar qabr egasini usta zargar va ohangar bo'lganligini isbotlaydi.
Akademik A.Asqarovning buyuk xizmatlaridan yana biri otashparastlar ibodatxonasining topilishi bo'ldi. Bu majmua Arki a'lodan 350 metrlar chamasi Janubiy Sharqda ya'ni Jarqo'tonning eng baland qismida qad ko'targan. Jarqo'ton ibodatxonasi to'g'ri to'rtburchak shaklda (44,5X60 m) tomonlari yorug'likka moslashtirilib qurilgan hamda chor atrofi xom g'ishtli qalin (4,5 metr) mudofa devorlari bilan o'rab olingan. Jarqo'ton ibodatxonasi ikki qismdan ya'ni muqaddas sajdagoh va uning qoshidagi xo'jalik xizmat qismidan iborat maskandir. Shahar devorlari somonli loydan tayyorlangan g'ishtdan qurilgan. Qabrlar asosan uy ichiga joylashtirilgan. Chunki aholi marhumlar u dunyoda ham yashaydilar degan tushunchada bo'lgan. Qabrlarda erkaklar o'ng biqini (tomoni) ayollar chap biqini bilan xuddi bola ona qornida yotgan paytdagidek g'ujanak holda yotqizilib dafn etilgan. Har bir qatorda 10 dan 50 tagacha sopol va bronzadan yasalgan idishlar, oziq-ovqat qo'yilgan. Bu sopol idishlar turlicha bo'lib, ular xum va xurmacha, vaza, choynak, kosalar, ko'zacha va laganlardan iborat. Idishlar shunchalik nafis va jarangdor qilib yasalganki, bu o'sha davrda kulolchilik juda taraqqiy etganligidan nishona beradi. Qabristonni qazish vaqtida xumlardan uzum va jiyda urug'lari topilib, ular bog'dorchilikning ham ancha rivojlanganligidan dalolat beradi.
Miloddan avvalgi X asrga kelib bir qator tabiiy va ijtimoiy sabablar oqibatida Jarqo'tonda hayot to'xtadi va bronza davrining ilk shahri hisoblangan Jarqo'ton siyosiy, iqtisodiy va madaniy jihatdan markaz sifatidagi o'rindan judo bo'ldi hamda ko'p yillar mobaynida bu yerda qaynab turgan hayot izlari so'ndi.


TASVIRIY SAN'ATNING PAYDO BO'LISHI. ZARAUTSOY SIRLARI



Kishilik jamiyatining ilk bosqichi bo'lgan tosh asriga oid tosh manbalar, matnlar, bitiklar, turli tasvirlar, rasmlar va ayni chog'da toshdan yasalgan mehnat qurollarining dastlabki namunalari odamlar ijodkorligining natijasidir. Inson tabiat mo''jizalarini va uning sir-asrorlarini tasavvur etish tufayli tirik jonzotlarga taqlid etishgan, ularning qiyofalarini yaratishgan.

Surxon vohasi tosh asrida


Insoniyat tarixiga nazar solar ekanmiz, odamlar hayotning ilk bosqichlaridanoq o'ziga xos turmush tarzi va ba'zi bir moddiy madaniyatga ega bo'lganligiga ishonch hosil qilamiz. Dunyodagi eng qadimiy inson makoni sifatida ko'plab yodgorliklarga ega Surxon vohasi nafaqat mamlakatimizda olib borilgan tadqiqotlarda, balki chet el tadqiqotlarida ham hurmat bilan tilga olinadi. Ana shu ma'noda vohamiz ko'plab chet ellik va mahalliy olimlarning diqqatini ohanrabodek o'ziga jalb etib kelmoqda. Olib borilgan ilmiy tadqiqotlar natijasida shu narsa aniq bo'ldiki, vohamizning insoniyat sivilizasiyasining qadimgi beshiklaridan biri ekanligi isbot qilindi.
Ma'lumki insoniyat taraqqiyotidan madaniy-tarixiy davrning ilk bosqichi, mehnat qurollari toshdan yasalganligi sababli poleolit (grekcha «palayos»-qadimgi, «letos»-tosh degan ma'noni bildiradi), ya'ni qadimgi tosh davri deb ataladi. Olimlar insoniyat tarixida uzoq davom etgan tosh davrini quyidagi bosqichlarga bo'ladilar:
1. Qadimgi tosh davri-poleolit
2. O'rta tosh davri-mezolit
3. Yangi tosh davri-neolit
4. Mis tosh davri-eneolit
Poleolit davrida mehnat qurollari takomillashib, inson hayoti ham o'zgarib bordi, shunga ko'ra poleolitning o'zi ham uch bosqichga bo'linadi, ilk, o'rta va so'nggi poleolitdir. Shuni alohida ta'kidlash joizki, O'zbekiston hududida eng qadimgi odamlar 1 mln. yildan ziyod vaqtdan beri, ya'ni ilk poleolit davridan buyon yashab kelayotganligini arxeologik olim O'.Islomov isbot qilib berdi. Arxeolog olim O'.Islomovning yozishicha: «O'zbekiston hududida odamning paydo bo'lishi tarixining ilk bosqichlariga oid yodgorliklarni o'rganish 1938 yildan boshlangan. Shu yili A.P.Okladnikov boshliq ibtidoiy davr arxeologiyasini o'rganish otryadi Boysun tumanidagi Turkondaryoning Zovtalashgansoy darasida joylashgan Teshiktosh g'orini tadqiq qildi. Dengiz sathidan 1500 m. balandlikdagi g'orning uzunligi 21 m, eni 20 m, balandligi 7-9 metrni tashkil qiladi. Umumiy maydoni 300 kv.m. Shundan 100 kv. m joyi neandertallar yashaganligiga guvohlik beruvchi arxeologik materiallarga ega. Yodgorlik 5 ta madaniy qatlamdan iborat. Bu hol manzilgoh bir necha marotaba tark etilganligidan dalolat beradi. G'orning har bir qatlamida bittadan, ba'zilarida ikkitadan gulxan qoldiqlari saqlanib qolgan. Bu gulxanlar atrofidan ko'plab tog' echkisi, bug'u, sirtlon, ayiq, quyon va har xil qushlarning suyak qoldiqlari topilgan. Eng muhimi, yuqori madaniy qatlamdan 9-10 yoshlardagi neandertal bolaning qabri topilganligi - yodgorlikni dunyoviy ahamiyatga molik darajaga ko'tardi.» Ushbu antropologik topilma katta qiziqish uyg'otdi va mutaxassis olimlardan G.F.Debes, M.M.Gerasimov, M.D.Gremyaskiy va V.A.Alekseyevlar uni o'rganishda jonbozlik namunasini ko'rsatdilar. Aniqlanishicha, topilgan neandertal bola kalla suyagining hajmi 1450 sm kub bo'lib, u irqiy jihatdan Yevropa va Old Osiyo guruhiga mansub ekanligi ilmiy jihatdan asoslab berildi.
Teshiktosh g'orini qazish natijasida ma'lum bo'ldiki, undagi kishilarning asosiy va muhim kasbi kiyik, arxar, tog' echkisi va boshqa hayvonlarni ovlash bo'lgan.
G'ordan topilgan hayvonlarning 667 ta suyagidan 649 tasi kiyik suyagidir. Ov ko'p odamlar ishtirokini talab qilganligi sababli u ibtidoiy odamlarni birga harakat qilishga jipslashtirgan asosiy omillardan biri edi. Yaralangan yirtqich hayvon bilan olishuvda ko'pincha odamlar halok bo'lganlar, ular qo'lga kiritgan o'ljalarini birga baham ko'rganlar. Ayollar termachilik, ya'ni meva-cheva terish, ildiz kovlash bilan shug'ullangan va mehnat qurollari tayyorlaganlar.
Mashhur antropolog olim va haykaltarosh M. M. Gerasimov bolaning qiyofasini yaratdi, bolaning bosh suyagi juda siqiq, peshonasi yaydoq, past, qosh-qovog'i osilib turadi. Chaynash muskullari baquvvat, iyagi tekis, bosh suyagining holati va bukchaygan qomati o'sha vaqt odamining hali qaddini rostlab yurishga odatlanmaganidan dalolat beradi. U o'z qiyofasi bilan Yevropada yashagan neandertal shaklidagi odamlarga juda o'xshaydi. Uning qabri atrofiga qo'yilgan taka shoxlari bolani go'yo jinlardan himoya qilgan, bu quyosh ramzi bo'lib diniy ahamiyatga ega bo'lganligini tasdiqlaydi. Xuddi shu o'rinda akademik B.G'afurovning fikrlari ancha e'tiborli ko'rinadi, olim Teshiktoshdan topilgan tosh buyumlarni o'rta paleolit davriga oid deb hisoblaydi. G'ordan topilib o'rganilgan uch ming donaga yaqin tosh buyumlardan 339 tasi tugallangan qurollar sirasiga kiradi. Ulardan o'tkir uchli toshlar pichoqqa monand bo'lib, ovlangan hayvonlarni terilashda, daraxtlarni qayta ishlashda foydalangan bo'lishlari mumkin. Bu neandertal odamlar, asosan, tog' takasi, kiyik, ayiq, sirtlon va boshqa mayda hayvonlarni ovlagan, bular mustye davriga to'g'ri keladi. Bundan tashqari bola skleti atrofida tog' takalarining shoxlari yotganligi hodisasi, aftidan maxsus dafn marosimi bo'lganini xotirga tushiradi. Ko'plab tog' g'orlarida qadimiy odam qo'nalg'alari aniqlangani holda, muhimi Turkon(Sherobod)daryo sohillaridagi Boysuntog'ning Teshiktosh g'orlaridan topilgan bola bosh suyaklariga monand boshqa suyaklar hali hanuz butun boshli Markaziy Osiyoda topilganicha yo'q. Qadimshunos olimlarning fikri va xulosasiga ko'ra Teshiktosh g'oridagi hayot mezolit davrida ham davom etgan. Madaniy qatlamning qalinligi 40 m cha bo'lib, undan tog' echkisi, ayiq, toshbaqa suyaklari hamda kremniy, chaqmoqtosh, ohaktosh, qumtosh, yashma, kvarsit va boshqa vulqoniy tosh jinslaridan ishlangan turli xil tosh qurollari topildi. Toshdan yasalgan qurollar ichida paykonlar, qirg'ichlar, tosh pichoqlar va tosh chopqilar bor edi. Bu topilmalar tufayli viloyat aholisining qadimgi hayoti va xo'jalik sohasidagi turmush darajasini aniqlash mumkin. Umuman, Surxondaryo vohasidan qadimgi odamlar yashagan 15 ta yuqori paleolit manzilgohlari topilgan. Teshiktosh yodgorligi O'zbekistonning janubiy hududidan topilgan o'rta paleolit (mustye) davriga oid yodgorlikdir.
Viloyat hududida tosh davri yodgorliklari juda ko'p, shunday yodgorliklardan yana biri Amir Temur g'ori xisoblanadi. Bu g'or Teshiktosh g'origa ancha yaqin joylashgan bo'lib, asosan o'rta tosh davriga oiddir. Amir Temur g'oridan topilgan tosh qurollar Teshiktosh g'oridan topilgan tosh qurollarga ancha o'xshashdir. Amir Temur g'orida yashagan ibtidoiy odamlar ovchilik va termachilik mashguloti bilan shug'ullangan. G'orda olib borilgan arxeologik qazuv ishlari natijasida bu yerdan juda ko'plab hayvon suyaklarining topilishi yuqoridagi fikrlarning isbotidir. O'rta tosh davriga kelib, iqlimning isishi natijasida ibtidoiy odamlar faqatgina g'orlarda yashab qolmasdan, balki pasttekisliklar va vodiylarga ko'chib chiqib makon qura boshlaganlar. Bu davrda ular qorin ilinjida ov o'ljalari izidan yurib, ularni ta'qib etib, asosan daydi hayot kechirganlar. Muhimi Amir Temur g'ori qatlamlaridan eni 1-1,5 metr keladigan gulxan, yog'och, ko'mir qoldig'i topilgan. Bu joy past va zahdigi tufayli neandertal ovchilarining vaqtinchalik qo'nilgohi bo'lgan bo'lsa kerak.
Viloyatning o'rta tosh davriga oid pasttekisliklarida joylashgan arxeologik yodgorliklar qatoriga ko'hna Termiz atroflari, Ayritom hamda To'palang daryosi havzalaridan topib o'rganilgan ibtidoiy davr odamlari manzilgohlarini ham misol qilib ko'rsatish mumkin. Ushbu mazilgohlardan toshdan va suyakdan yasalgan juda ko'plab ov qurollari topildi hamda atroflicha tahlil etilib, tegishli xulosalar o'rtaga tashlandi. Surxondaryo viloyatida yuqori paleolit davri yodgorliklari asosan, To'palang daryosi vohasi atrofida o'rganib tadqiq etildi. Hozirgi To'palang daryosi suv ombori hududida beshta manzilgohdan yuqori paleolit davriga oid tosh qurollari topildi, ular orasida uchrindilar, parrak uchrindilar va qirg'ichlar mavjud.
Viloyatdagi yana bir qadimiy makon Machay g'ori mezolit, ya'ni o'rta tosh davrining yirik yodgorligi bo'lib, Boysun tog'i etaklaridagi Machay soyining yuqorisida joylashgan. Machay g'orida ovchilar va baliqchilar jamoasi yashagan, ushbu yodgorlik 1938-1941 yillarda G.V.Parfyonov tomonidan ochib o'rganildi. 1937 yilda arxeolog A.P.Okladnikov mustye davriga oid ikkita qatlamni ochib ilmiy izlanishlar olib bordi. Arxeolog O'. Islomov 1970-1971 yillarda Machay g'orini o'rganib, undan topilgan tosh va suyakdan yasalgan qurollar mezolit davriga oid ekanligini isbot qildi.
Mezolit bosqichining eng muhim manzilgohlaridan hisoblangan Machay g'ori o'rta tosh davrining miloddan avvalgi VII-VI ming yilliklariga oid bo'lib, bu manzilgoh yuqori Machay va quyi Machay qishloqlari oralarida joylashgan. Arxeologik qazuv ishlari na-tijasida bu yerdan juda ko'plab turli shakllarda toshgan yasalgan ov qurollari hamda tosh pichoqlar, shuningdek, suyakdan yasalgan bigiz, igna va ko'plab miqdorda hayvon suyaklari hamda inson suyaklari topib o'rganildi. Antropolog olim T. K. Xo'jayevning fikriga ko'ra, Machay g'orida yashagan odamlar antropologik jihatdan yevropoid irqiga mansubdir. Machay g'orida yashagan ibtidoiy odamlar, asosan, o'zlashtiruvchi xo'jalikning ovchilik va termachilik mashg'ulotlari bilan shug'ullanganlar. Qolaversa, shu davrda yovvoyi hayvonlarni xonakilashtirish jarayoni ham aynan mustye davrida sodir bo'lib, Machay g'oridan topilgan suyak qoldiqlari ham bu fikrni to'liq isbotlaydi. Qizig'i, bu yodgorlik o'sha davr kishilarining suyak qoldiqlari asosida insoniyatning antropologikqiyofasini va hayvonot dunyosini o'rganishda bebaho manba hisoblanadi. G'ordan ko'plab tog' echkisi, katta va kichik shoxli hayvon suyaklari topilib o'rganildi va natijada VIII-VII minginchi yillarda Machay g'orida yashagan odamlar hayvonlarni xonakilashtirishga o'tganligidan dalolat beradi. Tag'in esa o'sha odamlar, ya'ni sizu bizning qadimiy ajdodlarimiz tabiatdagi mavjud tayyor narsalarni o'zlashtiribgina qolmasdan, balki ishlab chiqarish iqtisodiga ko'nikma hosil qila boshlagan ekanlar.
Eng muhim va dolzarb tomoni shundaki, ushbu g'ordan ibtidoiy ajdodlarimiz qo'li bilan yasalgan va ularning o'zlari ehtiyojlariga yarasha ishlatgan tosh qurollar fan olamiga olib kiritildi. Bu tosh qurollari Markaziy Osiyoning, ayniqsa boshqa mezolit davri manzilgohlaridan topilgan tosh qurollaridan yasalgan usuli va shakllari jihatidan farq qiladi. O'rganib tadqiq etilgan yuqoridagi tosh qurollari mezolit davrining o'ziga xos madaniyatini tashkil etadi va bu esa fanda Machay madaniyati nomini oldi.
Demak, Surxondaryo viloyatida eng qadimgi paleolit davridan boshlab, hozirga qadar inson hayoti va madaniyati uzluksiz davom etib kelmoqda ekan.

Surxondaryo tarixi kitobidan