пятница, 12 июля 2013 г.

Бақтриянинг Кучук I даври ёдгорликлари, жойлашиши ва типологияси.



Кучук I даври ёдгорликлари кичик сув ўзанлари бўйларида, дарёларнинг паст текисликларга оқиб ўтадиган ҳудудларида бунёд этилган ва умумий майдонининг кичиклиги билан характерланади. Ўрта Осиё ҳалқлари тарихида илк маротаба мудофаа деворлари билан ўралган, баланд платформалар устида бунёд этилган арклар шу даврда пайдо бўлади.

Жарқўтон аҳолисининг диний қарашлари тўғрисида янги маълумотлар

Жарқўтон аҳолисининг диний қарашлари тўғрисида янги маълумотлар А.А. Асқаров ва Т.Ш. Шириновнинг умумий фикрига кўра, Жарқўтон олов ибодатхонаси нафақат шаҳар, балки бутун воҳанинг диний маркази вазифасини бажариб, илк зардуштийлик характерида бўлган.

Жарқўтон шаҳар-давлатининг бошқарув тизими


Жарқўтон ёдгорлигида сарой, ҳамда Жарқўтон олов ибодатхонаси ўрганилган. Демак, Жарқўтонда давлатчиликнинг энг зарурий шартлари бўлган ҳукмдорлар гуруҳи тўлиқ шаклланган. Шундай бўлса-да, Жарқўтон ёдгорлигини тадқиқотчилар давлатчиликнинг «чифдом» ёки «карликовое» босқичига оид, - деган фикрга келган. Маълумки, «чифдом» бошқарув тизимининг шаклланмаган даврига хослиги билан характерланади.

Жарқўтон шаҳар-давлатининг аҳолиси


 Сополли маданиятига оид антропологик манбалар асосида Т.К. Хўжаев унинг аҳолисини Шарқий Ўрта Ер денгизи ирқига мансублиги тўғрисида ёзган.
Жанубий Туркманистонда Номозгоҳ маданияти (Номозгоҳ IV-V) очилгандан сўнг фанда ушбу маданият соҳибларини арийлар деб аталган. Айниқса, Жанубий Ўзбекистон ва Шимолий Афғонистонда бронза даврига оид деҳқончилик маданиятлари очилгандан кейин бу ғоя янада кучайган. Сўнгги йилларда номозгоҳ маданиятининг асосий ижодкори В.М. Массон бу ғоядан қайтди. У «...бу маданият соҳиблари арийлар эмас, балки дравид ёки элам тилли бўлган», - деган фикрга келди6.

Жарқўтон – Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимги шаҳар-давлат


Жарқўтон А.А. Асқаров томонидан Қадимги Шарқ цивилизациясига хос илк деҳқончилик маданияти ёдгорлиги, Т.Ш. Ширинов томонидан илк шаҳар сифатида талқин қилинди.
1994-2003 йиллар давомида Жарқўтон ёдгорлигида Ўзбекистон-Германия археологик экспедицияси қўшимча илмий тадқиқотлар ўтказди. Қазишмалар асосан Жарқўтон ёдгорлигининг арк, шаҳристон ва қабристонида олиб борилди.