понедельник, 27 апреля 2015 г.

МАМЛАКАТНИ МУВАФФАҚИЙЯТЛИ ИДОРА ЭТИШНИНГ 12 ҚОИДАСИ


Ҳар бир давлатнинг мамлакатни идора этишда маълум бир қоидаларга асосланиб бошқарганини биз тарих фани дарсликлари орқали жуда яхши биламиз. Келинг, узоққа бориб ўтирмасдан ўрта асрларда Буюк саркарда, давлат арбоби Амир Темурнинг Темурийлар салтанатини “Темур тузлукларига” асосланиб давлатини бошқарганини биламиз. Мен ҳозир биз билган Қадимги Хитойда яшаб, ижод қилган Мен-Цзи (Милоддан аввалги 372 (тахминан)-289 йиллар)нинг ҳаёти ва унинг “Мамлакатни муваффақиятли идора этишнинг 12 қоидаси” асарига тўхталмоқчиман.